Сионистик режим Ғазо бўлгасидаги ҳар бир уйни бузиш учун қанча тўлайди?
(last modified Mon, 30 Jun 2025 09:40:42 GMT )
июн 30, 2025 14:40 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ғазо бўлгасидаги ҳар бир уйни бузиш учун қанча тўлайди?
    Сионистик режим Ғазо бўлгасидаги ҳар бир уйни бузиш учун қанча тўлайди?

Сионистик режим ОАВлари Ғазодаги фаластинликлар уйларини бузиш учун турли пудратчилар ёлланганини фош қилди.

Кеча иброний тилидаги Ҳааретс газетаси  Исроил армияси Ғазо секторидаги фаластинликларнинг уйларини бузиш учун хусусий пудратчиларни ёллаган, дебхаар қилди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Ғазо бўлгасидаги сионистик режим аскарларидан бири бу хусусда деди: Ғазода муҳандислик ускуналардан фойдаланган ҳолда ишлаётган ҳар бир хусусий пудратчи ҳар бир бузадиган уй учун 5 минг шекел/ 1500 доллар/ олади, улар жуда кўп пул тўлашади, деб маълум қилди.

Бу сионист ҳарбийси шунингдек, ҳар қандай вақтда пудратчилар уйни бузмайди бу улар учун молиявий йўқотишлар ва Исроил арамияси уларнинг ишлари хавфсизлигини таъминлаши керак деб, қўшимча қилди.

Қўшимча 5 минг шекел ишлаб олиш учун пудратчилар хавфсизлик кучлари билан биргаликда Ғазо бўлгаси халқи учун ёрдам тарқатиш пунктлари ёки машиналари йўллари яқинида жойлашадилар ва ёрдам олишни кутаётган фаластинликларга ўқ узиш орқали Фаластин уйларини бузиш учун йўл очадилар, деб изоҳлади бу сионист аскар.

Бу ҳисобот Исроил режимининг сўнгги ойларда Ғазо бўлгасига кучли ҳужумлар уюштиргани, инфратузилманинг кенг миқёсда вайрон бўлишига ва кўп сонли тинч аҳолининг ўлимига ва яраланишига сабаб бўлган бир пайтда янграмоқда.