Хатибзода Эрон нефт танкерининг қўлга олинганига билдирган муносабатида: Индонезиядан қўшимча маълумотларни кутмоқдамиз
Эрон ТИВ наттоғи Индонезиянинг денгиз хавфсизлиги агентлиги томонидан Эон нефт танкерини қўлга олинганига кўрсатган аксиламалида, биз бу ҳақда бир- бирига зид ва қарама-қарши маълумотлар олдик, аммо Индонезия томонидан қўшимча маълумотлар беришини истаймиз деб изоҳлади.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Саъид Хатибзода ҳафталик матбуот анжуманида Эрон- Пресс мухбирининг Эронга тегишли нефт танкерини Индонезиянинг денгиз хавфсизлиги агентлиги томонидан қўлга олинани ҳаракати тўғрисидаги саволга жавобан, бу техник масла ва денгизда юк ташиш билан боғлиқ бундай ҳолатлар бор. Эроннинг порт компанияси ушбу масала сабабини ва унинг ечимини изламоқда ва бизнинг Жакартадаги элчихонамиз ва ТИВ бу масалани кузатиб сўраб суриштиришмоқда деб изоҳлади.
Хатибзода шунингдек минтақавий ўзгаришлар ва Саудия Арабистони хусусидаги саволга ҳам бизнинг позициямиз барча қўшнилар учун бирхилдир деб жавоб қайтарди.
У Эроннинг Ҳурмуз тинчлик лойиҳасига ишора қилиб қўшимча қилиб айтдики,, минтақавий ҳамкорлик доирасини кенгайтирш пайидамиз. Бу доира муносабатларни яхшилаш ва тартибга солиш учун энг яхши ечим деб ўйламйиз.
Саъид Хатибзода ўз сўзларида агар Саудия Арабистони ҳаққатан ҳам зўравонлик ва минтақадаги ташқи режимлар билан ҳамкорлик қилишдан узоқлашса, Эрон ҳукумати ҳам бу мамлакат билан ҳамкорлик қилишга тайёр деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек биз Яман халқини ҳардоим бомбардимон қилинаётгани ёки Ансоруллоҳ гуруҳини АҚШнинг террорчи гуруҳлари рўйхатига киритилгани вазиятида Саудия Арабистонини минқатавий музокараларга интилиётгани қабул қилмаймиз ва унибир -бирига зид деб биламиз деб эълон қилди.
Хатибзода яқинда Ироқ пойтахтида содир этилган даҳшатли портлашларга ҳам тўхталиб, шубҳасиз терроризмнинг илдизи ақидавий экстремизмга бориб тақалади ва минтақадаги лойқа сувларида балиқ тутишни истайдиган уччинчи томонлари мавжудлиги назарга ташланмоқда. Эрон ислом республикаси эса ўз иттифоқчилари билан биргаликда ИШИД террорчи гуруҳини минтақада қайта ўзини тиклашига ҳеч қачон йўл қўймайди деб баён этди.