Инқилоб раҳбари шаҳид Фахрийзоданинг оила аъзолари билан учрашдилар
Кеча Эроннинг таниқли ядрошунос ва мудофаа соҳаси олими шаҳид Фахрийзоданинг оила аъзолари Исломий Иниқлоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий билан учрашдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашув чоғида шаҳид Фахрийзоданинг илм ва техника соҳасидаги обру -этибори ва ютуқларининг мислсиз эканлигини таъкилаб, Худованд ушбу олижаноб инсонга берган юксак обру -эътибор ва мақом унинг мислсиз меҳнатлари ва ихлосининг мукофоти эди ва ушбу буюк мақом ва даражани ҳеч бир дунёвий мақомлар билан таққослаш мумкин эмас деб айтдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдекк халқ орасида шаҳид Фахрийзода исмини машҳур бўлгани ва кўп ёшларнинг ҳаёти давомида унинг номини номаълумлигидан афсусланиш билдираётгани, ушбу буюк шаҳиднинг самимийлиги в ихлосининг бошқа жиҳатларидандир деб баҳолашди.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, ўз сўзларида, шаҳидлар турмуш ўртоқлари уларнинг мукофотларига шериклар ва Худодан қалбларингизга сабр- тоқат йўллашини сўрайман. Худо инояти билан сизларни шаҳиднинг шон -шарафига мос равишда ҳаракат қилишингизни истайман деб қўшимча қилдилар.
Учрашувда шаҳид Фахрийзоданинг турмуш ўртоғи ҳам уни шаҳид бўлганидан кейин Ислом Инқилоби раҳбарининг меҳрибонлик ва маърифатдан тўла мурожаатларини олқишлаб, илм соҳаси жиҳоди йўлидаги шаҳидларнинг фикр- ақидаларини баён этиш ва улардан ибрат олишни ривожлантиришни таъкилади.
Эслатиб ўтамиз эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода 27 ноябрь, Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.
Шаҳид Муҳсин Фахрийзода қўрқоқларча қотилликинг қурбони бўлди.