Эрон ТИВ раҳбарининг АҚШлик ҳамкасбига жавоби: Трампнинг максимал мағлубиятини унутманг
-
Эрон ТИВ раҳбарининг АҚШлик ҳамкасбига жавоби: Трампнинг максимал мағлубиятини унутманг
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ томонидан Биргаликдаги ҳаракат режасини бузилганига қарамай Теҳрон давлатини ўз мажбуриятларини риоя қилаётганини баён этар экан, АҚШ ТИВ раҳбарига хитобан: Трампнинг максимал мағлубиятини ҳеч қачон унутманг деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентгининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, Биргаликдаги ҳаракат режасининг даллиларига тўхталиб, АҚШлик ҳамкасби Энтони Блинкенга хитобан: АҚШ ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасини бузди, эронликлар учун озиқ -овқат ва дори етказиб бериш йўлига тўсиқлар яратди ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига риоя қилганларни ҳам жазолади деб қўшимча қилди.
Зариф ўз сўзларида аммо Эрон унинг аксича ва АҚШнинг бундай шармандали ва уятли позициясидан фарқли улароқ Биргаликдаги ҳаракат ержсига содиқ қолди ва олдиндан режалаштирилган аксиламал чораларни қўлладию холос деб аниқлик киритди.
Эрон ташқи ишлар вазири энди қайси томон биринчи қадамни қўйиши керак деган савол билан Блинкенга хитобан: Трампнинг максимал мағлубиятини унутманг деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз АҚШнинг янги ТИВ раҳбари Entoni Blinken бугун АҚШ давлат котиби сифатида ўтказган биринчи матбуот анжуманида Эронни Биргаликдаги ҳаракта режасини бузишда айблади.