Январ 29, 2021 15:05 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ режими иқтисодий терроризм сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак
    Зариф: АҚШ режими иқтисодий терроризм сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак

Эрон ТИВ раҳари, АҚШнинг янги маъмуриятини " иқтисодий терроризм" сиёсатини қайта кўриб, чиқиши кераклигига умид қилди.

Эрон ТИВ раҳбари, Муҳамаджавод Зариф  Россия -алявм телеканалига берган интервьюсида,  Жо Байден давлати Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни янада юмшатиш потенсиалига эга бўлишини мумкин деб айтди.

Зариф ўз сўзларида  Вашингтоннинг бир томонлама санкциялар бўйича ҳозирги сиёсати моҳият нуқтаи назаридан иқтисодий уруш ва иқтисодий терроризм эканлигини баён этиб, АҚШ ташқи сиёсатини кўриб чиқиш, бўйича Байденнинг мажбуриятлари  узоқ муддатли ваъдадир деб  аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги шунингдек  АҚШ янги ҳукуматини Теҳрон билан икки томонлама муносабатларни " тўғри йўналишда"  олиб боришига умид билдирди.

Муҳаммаджавод Зариф   бу интервьюсида,  АҚШ режими  2015 йилдаги ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилмаса, Оқ уй ичида  ким бўлгани Эрон учун муҳим эмас деб эълон қилди.

Зариф Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқиши АҚШга тескари таъсир кўрсатганига тўхталиб, Вашингтон режим ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқиб кетганидан сўнг, Эроннинг бойитилган уран захиралари 300 кгдан  4000 кггача кўтарилди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф юқори мартабали делегация бошчилигида душанба кунидан бери минтақа мамлакатлари бўйлаб сафарларини бошлади ва ҳозиргача Озарбойжон республикаси, Россия , Арманистон  ва Грузияда бўлди.

Зариф кеча Туркия расмийлари билан мулоқот қилиш мақсадида Истанбул шаҳрига борди.

 

Ёрлиқ