Эрон ТИВ раҳбари: Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиш АҚШнинг вазифасидир
(last modified Fri, 29 Jan 2021 11:46:07 GMT )
Январ 29, 2021 16:46 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири энди АҚШнинг вазифаси Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиш ва ўз мажбуриятларини бажаришдир деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммдажавод Зариф  Истамбулда туркиялик ҳамкасби Мавлут Човуш ўғлу билан қўшма матбуот конференция жараёнида,  АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши  ва бу мамлакат давлат котиби Энтони Блинкеннинг кечанги суҳбатларига тўхталиб,  Биргаликдаги ҳаракат режаси ва ёки ядровий келишув  АҚШ ҳукумати, Эрон ва бошқа 5 мамлакат томонидан тузилган келишув эди ва узоқ музокаралардан сўнг томонлар барча масалаларни муҳокама қилди ва  бу келишув БМТ хавфсизлик кенгашида ҳам тасдиқланди деб қўшимча қилди.

Зариф бу учрашувда Биргаликдаги ҳаракат режаси  ишончсизлик доирасида ёзилган, бинобарин  агар бир томон келишувга риоя қилмаса бошқа томон ҳам шартномадаги мажбуриятларни бажара олмаслиги механизмилари назарга тутилди деб эслатиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазири  АҚШнинг ядровий келишувдан чиқишини эсга келтириб, АҚШ нафақат бу битимдан чиқиш қарорига келди, балки шартномага риоя қилганларга нисбатан санкциялар ва босим ўтказишга кирди, бу аслида қонунбузарликларнинг яққол намунасидир деб аниқлик киритди.

Муҳаммаджавод Зариф  шунингдек,  Эроннинг олиб бораётган  ҳатти -ҳаракатлари    АҚШ томонининг нотўғри ҳатти ҳаракатларининг зарарларини ўз навъида  қоплаш учун битим асосида бўлганини баён этиб,  Эроннинг ҳаракатлари ядро қуролини қўлга киритишга қаратилган интилишларни англатмайди ва биз ядровий қуроллар, уларнинг эгалари томонидан имкон қадар тезроқ  йўқ қилиниши кеарк деган ақидага эгамиз деб эълон этди.

АҚШ нинг ўз мажбуриятларини бажаришини бошлаши ва Эрон  ҳам ушбу мажбуриятларини бажарилишидан фойда кўргани билан биз ўз мажбуриятларимизни тўлиқ амалга оширишга кирамиз ва бу масала Эрон ислом республикасининг олий даражадаги расмийси яъне Эрон Ислом Инқилоби раҳбари томонидан ҳам эълон қилинган деб изоҳлади, Зариф.

Эрон ташқи ишлар вазири Теҳрон ва Анқара ўртасидаги муносабатларига ишора қилиб,   ўз сўзларида Эрон ва Туркия ўта қийин шароитларда бир -бири билан жуда яхши алоқаларга эга  бўлган ва бугунги кунда биз нафақат Сурияда балки Кавказ минтақасида ҳам ҳамкорлик қилиш учун алоҳида имконичятга эгамиз деб  таъкидлади.

Зариф туркиялик ҳамкасби билан мулоқот чоғида  Эрон ва Туркия мамлакатларининг ҳамкорлик потенсиалларини санаб,  АҚШ томондан янада оқилона позицияни қабул қилиниши билан Эрон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш имкониятини ортиши ва бу алоқаларнинг ошишига олиб келишига умид қилди.

Эрон расмийси  қурилиш, ер, энергетика ва темир йўл соҳасида  биргаликда ишлашлари учун минтақадаги 6 мамлакатнинг биргаликда ишлаши имконити ҳамда яқин келажакда  Эрон, Туркия ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарларининг саммитини Эронда бўлиб ўтишини  маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Остона йиғилишида Эрон ва Туркия ҳамкорликларини эслатиб,  Остона йиғилишидаги бизнинг ҳамкорликлариимз,  Сурия халқининг азоб-муаммоларини камайишига ва конституциявий қўмитада бир-биримиз ва Россия ҳукуматининг ёрдамида олдинга силжишимизга кўмаклашади деб эълон қилди.