Эрон давлати Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги музокараларга кўмаклашишга тайёрдир
Эрон ТИВ раҳбари Теҳронда Толибон делегациясини қабул қилганида, Теҳрон давлатини Толибон ва Кобул ҳукумати ўртасидаги музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.
Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Теҳронда Мулло Абдулғани Бародар бошчилигидаги Толибон гуруҳи делегацияси билан учрашганида, Афғонистонда турли этник гуруҳларни қамраб олувчи кенг- қамровли ҳукуматни ташкил этиш ғоясини олқишлаб, сиёсий қарорларни вакуум шароитида амалга ошириш мумкин эмас ва барча гуруҳ ва томонларни қамраб оладиган ҳукумат ҳам барча томонларни иштирок этиши ҳамда конституция каби асосий қонунлар ва тизимларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши керак деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Эроннинг Толибонлар ва Кобул ҳукумати ва бошқа гуруҳлар ўрасидаги музокараларни енгиллаштаришга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлаб, Афғонистон халқи мазлум бўлиб уруш ва босқинчиликлар Афғонистон давлати ва халқига катта зарар етказган. Сизларнинг саъй- ҳаракатларингиз билан бундай музокараларни зудлик билан ҳал этилиши ва Афғонистондаги тинчилкни ўрнатилиши билан тез орада босқинчиларни мамлакатингиздан чиқиб кетишига шоҳид бўлишга умид қиламан деб аниқлик киритди.
Бу учрашув аввалида Толибон гуруҳлари делегацияси раиси афғонлараро тинчлик музокаралар хусусида батафсил бу ҳисоботни тақдим этди.
У шунингдек Эрон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни азалдан дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланганига ишора қилиб, Афғонистонда барқарорлик ва тинчликни ўрнатилиши билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ва муносабатларни янада кенгайишига умид қилишини маълум қилди.
Мулло Бародар бу учрашувда Афғонистон ва минтақадаги ИШИД террорчи гуруҳининг бузғунчи ролига тўхталиб, афғонлараро музокаралар жараёнидан мамнунлигини эълон қилди. У ўз сўзларида Афғонистондаги турли этник гуруҳлар ва сиёсий партиялар иштирокидаги давлатни ташкил этилишини мамлактада тинчлик ва бароқаорликни мустаҳкамлаш йўлидаги зарурий бир амр деб баҳолади.