Рабеъий: Эроннинг сиёсати Афғонистондаги барча сиёсий гуруҳлар билан маслаҳатлашишга асослангандир
-
Рабеъий: Эроннинг сиёсати Афғонистондаги барча сиёсий гуруҳлар билан маслаҳатлашишга асослангандир
Эрон давлатининг наттоғи, Толибон гуруҳи делегациясининг Теҳронга уюштирган сафарини Афғонистон давлати билан мувофиқлаштирилган ҳолда ҳамда Эроннинг бу мамлакатнинг барча сиёсий гуруҳлари билан маслаҳатлашишга асосланган доимий сиёсатларини давом эттириш доирасида ва бу мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни кучайтириш йўналишида эканлигини таъкидлади.
Эрон ҳукумати наттоғи Али Рабеъий бугун ўтказган матббуот конференция чоғида Толибон гуруҳи делегациясини Теҳронга қилган сафарига тўхталиб, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги узоқ чегаралар ва тарихий алоқалари туфайли Афғонистон муаммолари бошқа қўшнилари каби Эрон хавфсизликига ҳам билвосита таъсир ўтказади. Шу сабабдан Теҳрон Афғонистонаги нотинчлик ва нобарқарорликларга бефарқ бўла олмайди деб изоҳлади.
Али Рабеъий шунингдек, Афғонистондаги хавфсизлик муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаб, Афғонистонда тинчлик минтақадан ташқари кучларнинг аралашувисиз ва барча этник гуруҳлар ва афғон халқиниг иродаси ва истак- хоҳишлари доирасида амалга оширилиши зарур деб қўшимча қилди.
Рабеъий матбуот анжуманининг бошқа қисматида, АҚШ режими биргаликдаги ҳаракат режасида аъзолигини бекор қилган ва турли ёвуз ҳаракатлари билан жумладан бирёқлама санкциялари билан нафақат ядровий келишувга балки БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини бузган томондир деб эълон қилди.