Ислом ва Исломий жумҳуриятнинг аёлларга бўлган қарашлари, ҳурмат ва эҳтиромга асослангандир
(last modified Wed, 03 Feb 2021 11:21:45 GMT )
феврал 03, 2021 16:21 Asia/Tashkent
  • Ислом ва Исломий жумҳуриятнинг аёлларга бўлган қарашлари, ҳурмат ва эҳтиромга асослангандир
    Ислом ва Исломий жумҳуриятнинг аёлларга бўлган қарашлари, ҳурмат ва эҳтиромга асослангандир

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ислом дини ва Ғарб давлатларининг аёлларга бўлган қарашлари ўртасидаги катта ва асосий фарқлар борлигига ишора қилиб, ислом ва Эрон ислом республикасининг аёлларга бўлган муносабати ҳурмат ва эҳтиром нуқтаи назаридир ва ҳолангки Ғарбда аёлларга нисбатан худди моллар ва асбоблар дек қарайдилар деб изоҳладилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  аҳл байт /алайҳимуссалом/нинг бир гуруҳ маддоҳлари  билан видеойиғилишида, Ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ валодат кунлари, Эронда аёл ва оналар куни ҳамда Фажр муборак даҳаси муносабати билан табриклар экан, исломда эркаклар ва аёллар илоҳий ва инсоний қадриятлар жиҳатидан  фарқ қилмайди , албатта умумий вазифаларидан ташқари ҳар бир эркак ва аёлнинг алоҳида вазифалари бор. Шунинг учну Аллоҳ Таоло  эркаклар ва аёлларнинг жисмоний тузилиш  таркибини ушбу махсус вазифаларга мувофиқ ва мос равишда яратган деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ўз сўзларида  биз ислом динининг ушбу қарашларидан фахрланамиз ва Ғарбнинг аёлларга ва турмуш тарзига бўлган нуқтаи назарини бутунлай рад этиб унга қарши чиқамиз деб айтдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари  шунингдек  Ғарб давлатларининг ислм ва исломий ҳижоб аёлларнинг ривожланиши йўлида монеа ва тўсиқ бўлади деган иддаоларига тўхталиб,  бу очиқ ёлғондир ва унинг ёлғон ва асоссиз бўлганининг исботлайдиган далил ҳам  Эрон Ислом республикасидаги аёлларнинг вазияти ва аҳволидир деб қўшимча қилдилар.

Ул зот Эронда тарихнинг барча даврларидан бугунгача , ўқимишли ва фаол аёллар ижтимоий, маданий, ҳунар, илмий ва иқтисодий соҳаларда  шу даражада иштирок қилгамагани ва буларниг барчаси Эрон ислом республикасининг баракаларидан ҳисобланишини маълум қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  ушбу видеоанжуманда  аёлларга нисбатан исломий қарашни оила ва онанинг ролини янада мустаҳкамланишига зумин яратилганини эслатиб, интеллектуал ва маънавий тарбиянинг энг мустаҳкам асослари ва энг яқин муҳити оила маркази ва бағрида шаклланади деб баён этдилар. 

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий қўшимча қилиб айтдиларки,  Ғарбнинг тарғибот ва ташвиқот системалари  ва афус билан айтганда  айрим ички гуруҳлари  онанинг оиладаги ҳал қилувчи ва асосий ролини камайтиришга ёки йўқ қилишига уринишмоқда.

Исломий Инқилоб раҳбари  сўзлари давомида Ҳазрат Заҳро, Ҳазрат Али ва ул зотларнинг азиз фарзандлари  ислом оиласининг ёрқин ва олий намунаси ҳисобланадилар. Уларнинг ҳамдиллиги, дўстлиги, самимийлиги ва саъй- ҳаракатларига пайравлик қилиш  орқали ислом жомеасини ривожланиш ва тараққиётнинг чўққисига олиб чиқиш мумкин деб аниқлик киритдилар.