Зариф: АҚШ Халқаро мажбуриятларини бажариши керак
Эрон ТИВ раҳбари Халқаро суд томонидан Эронга қарши ноқонуний санкциялар ишида АҚШ келтирган далиллари ва иддаоларини рад этилганини, Теҳрон давлатининг навбатдаги ғалабаси деб атади.
Муҳаммаджавод Зариф кеча Твиттердаги ўз аккаунтида Халқаро Адлия суди энди АҚШнинг ноқонуний санкциялари борасидаги Эрон томонидан илгари сурилган ишдаги АҚШнинг дастлабки эътирозлардаги барча даллиларни рад этди. Бу Эроннинг 2018 йил 3 октябридаги қароридан кейн яна бир қонуний ғалаба ҳисобланади деб ёзди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Эрон ҳар доим Халқаро ҳуқуқни тўла ҳурмат қилиб келган. Энди эса АҚШнинг ўз халқаро мажбуриятларига риоя қилишининг вақти келди деб қўшимча қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Гаагада 1955 йил дўстлик конвенсиясини бузилганлиги иш бўйича Халқаро Адлия суднинг якуний қароридан хабар қилиб, суд АҚШнинг дастлабки эътирозларини рад этган ҳолда, ўзини АҚШ ҳуукуматига қарши даъвони кўриб чиқишга ваколатли сифатида билди ва шу билан иш мажлисида кўриб чиқилади деб қўшимча қилди.