Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 05 Feb 2021 12:46:42 GMT )
феврал 05, 2021 17:46 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 241 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 61 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 675 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  452 минг 387 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 80 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 336 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 241 минг 320 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 105  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион 296 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 77 миллион киши соғайган. 

Америкада 27 миллион киши коронавирусга чалинган ва камида 466 минг киши ушбу вирусдан ҳалок бўлган.

Ёрлиқ