Руҳоний: АҚШнинг янги маъмурияти иқтисодий терроризмни зудлик билан тўхтатиши керак
Эрон президени АҚШнинг маъмурияти иқтисодий терористик ҳаракталарини дарҳол тўхтатиши кераклигини айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳукумат кенгаши йиғилишида Ҳазрат Имом Али /алайҳиссалом/ муборак туғилган куни муносабат билан табриклар экан, биз Биргаликдаги ҳаракат режасини имзоладик ва унга яхшигина амал қилдик, қўйилган имзомиз принсипларига риоя қилдик, аммо АҚШликлар бир марта ўзини ўзи ҳукм қилсин. Улар ҳеч қачон ўз аҳдига юз фоиз амал қилмаган. АҚШ уяда турсин бошқалари ҳам ўз ваъасига амал қилмаган. Эрондан боқша ҳеч бир мамлакат юз фоиз шартномадагии мажбуриятларини бажармаган деб изоҳлади.
Руҳоинй ўз сўзларида, биз илгаригидек ядровий келишувни сақлаб қолишини истаймиз, аммо бугунги кунда Биргаликдаги ҳаракат режасининг ҳаёти, сақлаши ва мустаҳкм қолиши АҚШнинг иқтисодий терроризмдан воз кечишига боғлиқ эканлиги барчага маълум. Биз шартлардан гапирмаймиз ва кўп нарсаларни кутиб турганимиз ҳам йўқ. АҚШ ушбу аҳдига амал қилиши ва ҳаракат қилиши керак эди, аммо ядровий келишувдан чиқди, аммо АҚШнинг ҳозирги давлати олдинги ҳукуматини катта хатога йўл қўйганини яхши билади деб таъкидлади.
Эрон президенти, Европа тройкаси Эрон олдида қарздор эканлигини эслатиб, 3 йил кутиб турдик ва улар Эрон учун бирон нарсани бажаришмади деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний, мен Европа мавсъулларидан ушбу 3 йил ичида Эронга 200 миллиард долларлик тўғридан- тўғри зарар ва юзлаб миллиард долларлик билвосита зарар етказганлигини ва жуда кўп бошқа жиноятлар қилишганини айтдим. Бу жиноятлар қандай қопланиши ва улар буни қандай қоплай олишлари кейинги қадамлардир, аммо биринчи одим жиноятларни тўхтатилиши ҳисобланади деб эълон қилди.