Зариф Эроннинг Ироқдаги барқарорликни таъминлашга содиқлигини таъкидлади
(last modified Sun, 28 Feb 2021 07:01:52 GMT )
феврал 28, 2021 12:01 Asia/Tashkent
  • Зариф Эроннинг Ироқдаги барқарорликни таъминлашга содиқлигини таъкидлади
    Зариф Эроннинг Ироқдаги барқарорликни таъминлашга содиқлигини таъкидлади

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджаод Зариф кеча ироқлик ҳамкасби Фуод Ҳусейн билан учрашганида Эроннинг Ироқдаги барқарорликни таъминлашга содиқлигини маълум қилди.

Зариф Твиттер  саҳифасидаги мурожаатида  учрашувда  Эрон ва Ироқ ўртасидаги  сиёсий, иқтисодий ҳамкорлик ва чегара алмашинувининг турли жиҳатлари муҳокама қилинганини ёзди.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШнинг Ироқ ва Суриянинг чегара ҳудудларига ҳужум қилишдаги хавфли ҳаракатларини қоралаб, ноқонуний ҳужумларни мамлакат суверенитетини бузиш эканлигини таъкидлади.

 Зариф шунингдек  Ироқ ҳудудларида юз бераётган сўнгги айрим ҳодисалар ва ҳужумларни шубҳали эканлигига ўхталиб, бундай ҳужумлар ва ҳодисалар Эрон ва Ироқ ўртасидаги алоқаларга халақит бериш  ва икки мамлакат  барқарорлиги, тинчлиги ва хавфисзликига зарба бериш мақсадида режалаштирилаётганини қўшимча қилди.

Ироқ ташқи ишлар вазири ҳам  ушбу учрашувда  Бағдод давлатининг Теҳрон билан алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини хабар қилди.

Ироқ ТИВ раҳбари Фуод Ҳусейн шанба куни бир кунлик ташриф билан Теҳронга келди.

Бу Ироқ ташқи ишлар вазири Фуод Ҳусейннинг сўнги бир ой ичида Эронга қилган иккинчи ташрифидир.