Руҳоний: Ироқдаги хавфсизлик, бирлик ва тинчлик Эрон учун жуда муҳимдир
(last modified Sun, 07 Mar 2021 06:38:41 GMT )
март 07, 2021 11:38 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Ироқдаги хавфсизлик, бирлик ва тинчлик Эрон учун жуда муҳимдир
    Руҳоний: Ироқдаги хавфсизлик, бирлик ва тинчлик Эрон учун жуда муҳимдир

Эрон президенти Ироқ Бош вазири билан телефон орқали суҳбатларида, Ироқдаги хавфсизлик, бирлик ва тинчликни Эрон учун жуда муҳим ва асосий мавзу эканлигини таъкидлади.

Эрон- пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ироқ бош вазири Мустафо Ал-Козимий билан телефон орқали суҳбатларида  биз Ироқнинг ички ишларига ҳар қандай чет  эл аралашувига қарши чиқамиз ва буни ушбу мамлакат ва бутун минтақага зарар етказиш  сифатида биламиз деб айтди.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек  Эронга тегишли миллиардлаб доллар валюталарини Ироқ банкларида ноқонуний равишда блоклангани ва  Ироқ расмийларини такрор -такрор ваъдаларига қарамай, Эронга тегишли ушбу ресурсларни ҳалигача озод қилинмаганига тўхталиб,  Эроннинг Ироқдаги валюталарини зудлик билан озод қилиш зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида АҚШликлар ҳар доим минтақада бузғунчи рол ўйнаган ва Ироқ парламентининг АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қарори ижросини тезлаштириш мамлакат ва минтақада тинчлик ва барқаорликни таъминлашга ёрдам бериши мумкин деб аниқлик киритди.

Эрон президенти Теҳрон давлатини хавфсизлик, тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Ироқ Бош вазири ҳам  Эронни Ироқнинг яхши дўсти ва қўшниси сифатида тилга олиб, икки мамлакат ўртасидаги темир йўл алоқаларини Бағдод ва Теҳрон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожланишда муҳим қадам деб  таърифлади.

Козимий бу суҳбатида Эронни Ироққа хавфсизлик ва барқаролрликни ўрнатишда ёрдам беришгани учун мақтаб, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини ноқонуний ва золимона деб атади.