Эрон Ўзбекистон билан муносабатларини кенгайтиришга тайёрдир
Эрон миллий хавфсизлик комиссияси раиси ва парламенти ташқи сиёсати раиси Эрон ислом жумҳурияти, Ўзбекистон барча умумий иқтисодий соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга тайёрдир, деб айтди.
Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси раҳбари, Мужтабо Зуннурий Ўзбекистон ТИВ вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов билан учрашув пайтида, икки мамлакат ўртасида жуда кўп маданий алоқалар мавжуд ва икки мамлакат муштараклигини энг муҳим жиҳати исломдир дея изоҳлади.
Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси раҳбари шунингдек икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда биз икки халқнинг маданий жиҳатларини мустаҳкамлашга алоҳида ўрин беришимиз керак деб таъкидлади.
Зуннурий ўз сўзларида, Эрон ислом республикаси барча умумий иқтисодий соҳаларда Ўзбекистон алоқаларини ривожлантиришга тайёр деб баён этди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ҳам бу учрашувда Ўзбекистон ва Эрон халқраниг диний ва маданий муштаракалигига тўхталиб, бизда Эрон билан нафақат дин. маданият ва цивилизация жиҳатидан кўпгина ўхшашликлар мавжуд, балки ҳозирда икки мамлакатни сиёсий қарашлари ҳам жуда яқин деб эълон этди.
Сиддиқовнинг айтишича, Ўзбекистон икки мамлакат парламнетлари ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг ривожланишини мамнуният билан қабул қилади ва икки мамалакат парлдаментлари ўртасидаги дўстлик гуруҳлари ва ихтисослашган комиссиялар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлиигини мустаҳкамлашда самарали рол ўйнаши мумкинлигини изоҳлади.