Бугун Эронда Нефт саноати миллийлаштирилган кундир
(last modified Fri, 19 Mar 2021 06:44:18 GMT )
март 19, 2021 11:44 Asia/Tashkent
  • Бугун Эронда Нефт саноати миллийлаштирилган кундир

Бундан 70 йил олдин 19 март куни Эрон сиёсий тарихида бурилиш даври бўлди. Эрон нефт саноатининг миллийлаштирилиши тарихий қўзғолон, оғир ва қийин кураш натижасида қӯлга киритилди.

Эрон Нефт саноатини миллийлаштириш режаси 1951 йил 20 мартда Эрон парламентидаги нефт комиссияси аъзоларининг таклифига биноан тасдиқланди ва Эрон нефти расмий равишда миллийлаштирилди.

Эрон Нефт саноатининг миллийлаштирилиши билан боғлиқ бўлган кескин сиёсий даврдан кейин Англия Эрон нефт саноати устидан назоратни қӯлдан берди ва бу инглизларнинг минтақадан босқичма-босқич чиқиб кетишига сабаб бӯлди.

Эрон Нефт саноатининг миллийлаштирилиши Ғарбий Осиё минтақасидаги сиёсий ўзгаришлар тарихида ҳам бурилиш даври бўлди. Мисол учун Жамол Абдул Носир бошчилигида Мисрдаги  Сувайш каналининг   миллийлаштирилиши ҳам Эрон нефт саноатининг миллийлаштирилиши таъсирида амалга ошди.