Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари ҳуқуқ- тартибот органлари масъулларини ўз ҳузурига қабул қилдилар
-
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг маълумотлар маркази
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари хавфсизликни исломий Эроннинг ривожланиши ва тараққиётининг асосий сутунларидан эканлигини таъкидладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг маълумотлар маркази хабарига кўра, бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эрон ислом жумҳуриятининг ҳуқуқ - тартибот кучларининг масъуллари ва қўмондонларини қабул қилишганида хавфсизликни ижтимоий ва индивидуал осоишталик маъносида эканлигига тўхталиб, жомеадаги фуқаролар ўртасида яхши потенсиал мавжуд бўлсаю хавфсизлик бўлмаса иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва хизмат соҳаларининг имкониятлари ва фурсатларига жиддий зарар етказилади ва нобуд бўлади деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ҳуқуқ- тартибот органларининг ролига тўхталиб, ҳуқуқ тартибот органларининг тайёргарликлари ва потенсиаллари ва бу соҳа ишчиларининг азм- ирода ва иймон эътиқодлари кундан кунга юксалтирилиши керак деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари хавфсизликни мўминлар иймон эътиқодини мустаҳкамланишининг омили эканлигини таъкидлаб, Эрон хавфсизлигининг муҳим рукнларидан бирини ҳуқуқ- тартибот органи эканлигини қайд этдилар. Ул Зот шунингдек алббата улардан аксариятини яроқли, меҳнаткаш ва шариф шахслар ташкил этган инсоний кучлар ушбу муҳим ва буюк хавфсизлик тармоқни ташкил этишади ва уларнинг руҳиялари, хатти ҳаракталари, иймон эътиқодлари ҳардоим кучайтирилиши керак деб аниқлик киритдилар.