Руҳоний Наврўз цивилизацияси ҳавзаси давлат раҳбарларини Наврўз байрами билан табриклади
(last modified Sun, 21 Mar 2021 07:27:04 GMT )
март 21, 2021 12:27 Asia/Tashkent
  • Руҳоний Наврўз цивилизацияси ҳавзаси давлат раҳбарларини Наврўз байрами  билан табриклади

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Наврўз цивилизацияси мамлакатлари (Афғонистон, Покистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия ва Ироқ) раҳбарларини Наврўз байрамининг кириб келиши ва ҳижрий-шамсий 1400 йилнинг бошланиши билан табриклади.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Навруз цивилизацияси мамлакатларига алоҳида мактубларида коронавирус эпидемияси ва унинг дунёда юзага келтирган кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларига ишора қилиб,  янги йилда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик ҳамда коронавирус касаллигини назорат қилиш ва тугатиш билан Наврўз одамлар учун янги кунга айланиб, дунёдаги барча мамлакатларга бахт, қут-барака, соғлик ва тинчлик қайтишига умид билдирди.

Руҳонийнинг табрикномасида қуйидагилар келтирилган: Баҳор забардаст  рассом сингари табиатда турли расмлар солиб, заминнинг қалби ва жонида  ҳаёт ва покизалик руҳини яратади, ер куррасига  тароват ва гуллаш расмини ёяди. Меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бу қадимий байрам --Навруз  умид, қувонч, қайғудан халос бўлиш учун илҳом бахш этиб,   янгиланиш, янгича фикрлаш ва янгича яшаш учун бир баҳонадир.  

Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг навруз табригида келтирилишича:  "Умид қиламанки, биз одамлар ҳам табиат каби фаслнинг янгиланиши билан қалбимиз ва жонимизда янги баҳор яратиб, сустлик ва лоҳаслик ғуборларини артиб, жонимиз ва тафаккуримизнинг  сурури, танимизнинг соғлиги омилини таъминлаймиз ".