Ҳазрат Маҳдий (аж) нинг валодат кунлари муборак бӯлсин!
Бугун (душанба) 1442 ҳижрий-қамарий йилнинг 14-шабон куни (Мелодий 2021 йил 29 март), дунё шиаларининг ўн иккинчи имоми Ҳазрат Маҳдий (аж) таваллуд кунларидир.
Ҳазрати Маҳдий (аж) ҳижрий-қамарий 255 йил шаъбон ойининг 14-куни Сомиро шаҳрида дунёга келдилар. Падари бузрукворлари Имом Ҳасан Аскарий (ас), волидаи муҳтарамалари эса Наржис Хотун эдилар.
Туғилгандан сӯнг Ҳазрат Маҳдий 5 йил давомида оталари қарамоғида ярим яширин тарзда яшадилар.
260 ҳижрий-қамарий йилда Имом Ҳасан Аскарий (ас) шаҳид бўлганидан сўнг, кичик ғойиблик даври бошланиб, 329 ҳижрий-қамарий йилгача давом этди. Бу даврда Ҳазрати Маҳдий (аж) тўрт ноиб (ӯринбосар) орқали халқ ишларини давом эттирдилар.
Имом Замоннинг буюк ғойиблик даври эса ҳижрий-қамарий 329 йилдан бошланган.
Ўтган йиллар давоми Исломий Эрон аҳли Ҳазрат Маҳдий (аж) таваллуди кунлари диний маконларга ташриф буюриб, турли байрамлар уюштириш, шарбат ва ширинликлар тарқатиш, мавлудхонлик ва маддоҳликлар куйлаб, имомга садоқатларини намойиш этишарди. Бу йил коронавируснинг тарқалиши сабабли эронликлар ушбу улуғ байрамни уйларида ўтказишга қарор қилдилар.
Эрон Ислом Жумҳурияти Телерадио компанияси дунёдаги барча мусулмонларни Ҳазрат Маҳдий (аж) таваллудининг йиллиги билан самимий қутлайди.