Ироқчи: АҚШ билан тўғридан-тўғри ёки билвосита музокараларимиз йўқ
(last modified Sun, 04 Apr 2021 06:38:46 GMT )
апрел 04, 2021 11:38 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: АҚШ билан тўғридан-тўғри ёки билвосита музокараларимиз йўқ

"Ақш билан тўғридан-тўғри ёки билвосита музокараларимиз йўқ", деди Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

ИРНА хабарига кўра Саййид Аббос Ироқчи якшанба куни берган интервюсида  деди: "Биз Венада америкаликлар билан тўғридан-тўғри ёки билвосита ҳеч қандай музокара ўтказмаймиз". Биз Қўшма комиссия ва 4 + 1 мамлакатлари билан музокаралар олиб борамиз ва Ядровий дастурга қайтиш учун   шартимизни эълон қиламиз. Бизнинг қайтишимиз учун  талабимиз шундан иборатки, Қўшма Штатлар аввало бу дастурдаги барча мажбуриятларини бажариши ва  санкцияларни олиб ташлаши керак, кейин биз бу жараённинг ҳақиқийлигини текшириб кӯрамиз  ва қайтамиз.

"Агар 4 + 1 мамлакатлари америкаликларни шу тарзда ва улар биладиган ҳар қандай йўл билан рози қила олсалар, биз бунга амал қилишимиз табиий", - деди Ироқчи. Венадаги 4 + 1 билан музокараларимиз мутлақо техник музокаралар бӯлиб, унда   санксияларнинг бекор қилиниши, Эрон қандай чоралар кўриши кераклиги, америкаликларнинг биринчи навбатда бажариши ва бизнинг бу фаолиятларнинг ҳақиқийлигини текшириб кӯришимиз ҳақидадир.

У қўшимча қилди: "Яна шуни айтмоқчиманки, бизда Эрон томонидан ҳеч қандай босқичма-босқич режамиз ёки босқичма-босқич таклифимиз йўқ ва биз фақат битта қадам борлигини қабул қиламиз. Бу босқич шундан иборатким Қўшма Штатлар Трампнинг Ядровий келишувни тарк этганидан  кейин жорий қилган санкцияларни ва ундан олдингиларини   аниқлаши ва олиб ташлаши керак. Кейин биз бу амалнинг ҳақиқийлигини текшириб кӯрамиз  ва ўз мажбуриятларимизга қайтамиз.