Зариф Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Эрон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари учрашиб, ўзларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қилдилар.
ИРНА маълумотига кўра; Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди, бу унинг Марказий Осиёга сафарининг биринчи манзилидир.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувдан сӯнг деди: биз иқтисодий, сиёсий, маданий муносабатлар, шунингдек, Эрон ва Ӯзбекистон муносабатларини ривожлантириш, минтақавий ҳамкорлик, хусусан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳақида суҳбатлашдик.
Зариф икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайишига умид билдириб илова қилди: "Эрон Ислом Жумҳурияти Ўзбекистон учун транзит йўлини жаҳон бозорлари ва очиқ сувларга етказиб беришни муҳайё қилиши мумкин".
Эрон Ташқи ишлар вазири эслатди: "Икки мамлакат ўртасида турли хил ҳамкорлик соҳалари мавжуд, бизнинг жуда узоқ умумий тарихимиз икки халқ ўртасидаги дўстлик майдонини аввалгидан кўра кенгайтиради".
Бугундан бошлаб Зариф Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистонга сафар қилади ва бу сафар пайшанба кунигача давом этади.
Марказий Осиё билан алоқаларни ривожлантириш, цивилизация, тарихий ва маданий муштаракликлар доимо Эроннинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган.