Муҳаммаджавод Зариф Қирғизистон президенти билан ўзаро муносабатларни кенгайтириш ҳақида маслаҳатлашди
(last modified Wed, 07 Apr 2021 06:07:14 GMT )
апрел 07, 2021 11:07 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф Қирғизистон президенти билан ўзаро муносабатларни кенгайтириш ҳақида маслаҳатлашди

Эрон ташқи ишлар вазири ва Қирғизистон президенти учрашиб, икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ҳақида маслаҳат қилишди.

Қирғизистон расмийлари билан фикр алмашиш учун Бишкекка сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф сешанба куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди ва икки мамлакатни қизиқтирадиган мавхзўлар атрофида музокара қилди. 

Зариф ушбу учрашув чоғида Садир Жапаровни Қирғизистон президенти этиб сайланиши муносабати билан табриклаб, турли соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш учун мавжуд бўлган имкониятларга ишора этди ва икки томонлама алоқаларги эътибор қаратгани учун ундан миннатдорчилик билдирди. 

Эрон ташқи ишлар вазири ушбу учрашувда икки мамлакат ўртасидаги маданий ва тарихий муштаракликларга ишора этиб, Эрон учун Қирғизистон халқининг осойишталиги, тинчлиги ва фаровонлиги аҳамиятли эканини таъкидлади. 

Қирғизистон президенти ҳам ушбу учрашувда Эрон билан ҳамкорликларни ривожлантиришнинг аҳамиятини таъкидлаш зимнида, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий алоқаларнинг мавжудлиги ва уни давом эттиришни ҳамкорликлар даражасини юксалтириш учун икки томоннинг қизиқишининг намунаси деб билди.

Жапаров Қирғизистон ва Эрон парламентлараро алоқалардан хурсандчилик изҳор этиш зимнида, иқтисодий, айниқса қишлоқ хўжалиги, дори-дармон ва қурилиш соҳасидаги ҳамкорликлар учун катта имкониятлар мавжудлигини эслатб ўтди. 

Қирғизистон президенти шунингдек коронавирус билан қарши курашишда Эрон Ислом Жумҳуриятининг кўрсатган инсонпарварлик кўмаклари учун миннатдорчилик билдирди.  

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бу учрашувдан сўнг Қозоғистонга жўнаб кетди.