Зариф: Эрон ва Қозоғистонни кўп муштаракликлар бир-бирига боғлайди
Эрон ташқи ишлар вазири икки томонлама ҳамкорликларга Қозоғистон ва Эроннинг қизиқишини таъкидлаш зимнида, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, маданий, сиёсий ва тарихий муштаракликлар бизни бир-биримизга боғлайди,-деб таъкидлади.
Эрон Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун чоршанба куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тилуберди билан учрашганидан сўнг, ушбу мамлакат халқи ва давлатининг меҳмондорчилигидан миннатдорчилик билдирган ҳолда, халқаро ва минтақавий муҳим мавзўлар ҳақида яхши музокаралар ўтказилди ва Эронни халқаро арсаларда Қозоғистоннинг қўллаб-қувватлаши учун ташаккур этди.
Эрон ташқи ишлар вазири ушбу дидорда шунингдек минтақа, айниқса Афғонистон бўҳрони масаласи ҳақида музокара қилиб, Афғонистон халқининг иродаси, унинг қўлга киритган ютуқларини ҳурмат-эҳтиром қилиш зарурлиги, Афғонистондаги демократияни ва ушбу мамлакатнинг сиёсий келажагида этник ва тил мувозанатини давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Зариф икки томонлама алоқалар масаласида ушбу алоқаларни кенгайтириш ва Эроннинг Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик иттифоқига ҳузур топишини икки томон тасдиқлади ва Қозоғистон ва Эрон томонидан қўшма равишда ижро этиладиган Каспий денгизидан тинчлик учун фойдаланишни таъкидлади.
Зариф Каспий денгизида асосий йўналишларни аниқлаш бўйича музокаралар самарали бўлишига умид билдириб, Қозоғистон ва Эрон ҳамда бошқа қўшни мамлакатлар ўртасида темир йўл линиялари ва транзит йўлларини қуриш жиддийлик билан ушбу учрашувда таҳлил этилди ва халқаро ва минтақавий боғланиш йўлларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.