Тожикистон ва Эрон қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликнинг минтақавий хавфсизликка ижобий тасири
Эрон қуролли кучлари бош штаби Эрон ва Тожикистон қуролли кучларининг ҳамкорлиги минтақа хавфсизлигида ижоби тасир етказади,-деб таъкидлади.
Эрон қуролли кучлари бош штабининг қўмондони генерал Муҳаммад Боқирий бугун пайшанба куни Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо билан учрашуви чоғида, икки мамлакат қуролли кучларининг ўзаро ҳамкорлиги Тожикистон қуролли кучларини ривожлантириш ва икки мамлакатнинг тажрибасидан фойдаланиш ижобий тасирга эга,-деб айтди.
Генерал Боқирий ушбу учрашувда, Қўшни ва дўст мамлакат Тожикистонгнинг Мудофаа вазирининг мезбони эдик. Бу сафарда икки мамлакат ўртасида ҳарбий алоқаларни кенгайтириш учун асослар яратилди.
Эрон қуролли кучлари бош штабининг қўмондони икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида муштрак ишчи гуруҳ ижод этилишига ва ишчи гуруҳ мудофаа ва ҳарбий алоқаларнинг келажагини аниқлаш ва режалашига келишиб олинди,-деб айтди.
Эрон Мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий ҳам бугун пайшанба куни Тожикистон Мудофаа вазири генерал Шерали Мирзо билан олиб борилган музокаранинг иккин раундининг якунида, ҳар иккала мамлакат минтақа ташқарисидан илдиз оладиган террористик таҳдидларга қаршидир,-деб таъкидлади.
Тожикистон Мудофаа вазири ҳам эронлик томонларнинг меҳмоннавозлигидан миннатдорчилик билдириш зимнида, Эрон қуролли кучларининг қудрати ва ютуқларидан яқиндан танишдик,-деб айтди.
Генерал Шерали Мирзо минтақада террористик гуруҳлар билан қарши курашиш ва хавфсизликни мустаҳкамлашни минтақавий ҳамкорликларни кенгайтиришнинг горови деб биламиз. Шунингдек икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар икки мамлакатнинг хавфсизлигига ёрдам бериши мумкин.
Бу музокаранинг якунида икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
-
Эрон ва Тожикистон Мудофаа вазирлари ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидладилар
-
Эрон ва Тожикистон Мудофаа вазирларининг учрашуви (фотожамланма)