апрел 16, 2021 15:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи
    Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи пайшанба куни ўтказилган Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг ёиғилишини ўта оғир деб атаб, европаликлар музокараларда жиддийлик кўрсатишлари керак,-деб айтди.

Сайид Аббос Ироқчи Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг йиғилишидан сўнг берган интервьюсида амалда маъқул ва қабул қилиб бўладиган келишувга эришиш борлигини кўриш керак, акс ҳолда Эрон музокараларни давом эттиришига сабаб кўрсмайди,-деб эслатиб ўтди. 

Ироқчи ўз сўзларининг давомида Натанз ядровий марказда  амалга оширилган террористик ҳодисага ишора этиб, бу воқеа осонгина эътиборсиз қолдирилиши мумкин бўладиган нарса эмас,-деб айтди. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Теҳрон қарши томондаги мамлакатлар бу ҳодисани маҳкум этишини кутмоқда ва бу жиддий ва тўғри умидворлик эканини баён этиш зимнида, Россия ва Хитойдан ташқари учта европалик мамлакатлар нафақат бу ишни қилмадилар, балки санкцияларда яна айрим нарсаларни қўшдилар ва ана шу нарса эдиким, Эрон томонидан европаликларга нисбатан ҳусни ниятини савол остига қуйилиши сабабига айланди,-деб қўшимча қилди. 

Шунингдек Ироқчи бекор қилинадиган санкциялар рўйхати ва Эроннинг сайъ-ҳаракати ҳақида берилган саволга жавобан рўйхат тайёрланаяпти ва Эроннинг позицияси санкциялар тўлиқ бекор қилиниши керак тайёрланадиган рўйхат тўлиқ бўлиши лозим,-деб жавоб берди. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўрнинбосари агар Америка ва европалик томонлар ўз мажбуриятларини ижро эта олса, унда Эрон ҳам ўз мажбуриятларини бажаради,-деб айтди.  

 

Ёрлиқ