Эроннинг Араб Лигаси ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг интервенцион баёнотларига муносабати
(last modified Sat, 17 Apr 2021 05:38:49 GMT )
апрел 17, 2021 10:38 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Араб Лигаси ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг интервенцион баёнотларига муносабати

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Араб Лигаси ва Форс Кӯрфази ҳамкорлик Кенгашига сионистик режимнинг Эронга қарши доимий айбловларида тил бириктириш ўрнига, режимнинг ноқонуний ядровий ҳарбий фаолиятига эътибор қаратишни маслаҳат берди.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода Араб Лигаси ёки Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг  интервенцион баёнотларига жавобан, қуйидагиларни таъкидлади: "Булар қўпол ва масъулиятсиз баёнотлар бӯлиб,  уларнинг режаси музокараларда қатнашишни сўраш эмас, балки Венадаги техник музокаралар жараёнини бузишга қаратилган. 

Хатибзода қўшимча қилди: "Ушбу муассасаларнинг бош котиблари Эрон Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг аъзоси эканлигини ва Ислом жумҳуриятининг барча ядровий фаолияти ушбу ташкилотнинг ҳимоя дастурлари назорати остида эканлигини ва шубҳасиз, ушбу дастурнинг ривожлантирилиши  Эрон Ислом Жумҳуриятининг қонуний ҳуқуқларига мувофиқ эканлиги  ва мамлакатнинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, тинчлик эҳтиёжларини қондириш учун  давом этажагини билишлари керак.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили сўзларини давом эттирди: "Ушбу гуруҳлар мавжуд ҳақиқий воқеъликка  кӯз юмиш ӯрнига  ӯз хавотирларини ушбу келишув ва БМТнинг 2231-сонли қарорини менсимаётган томонларга йӯналтиришлари яхшироқдир".

Хатибзода ушбу гуруҳларнинг бош котибларига Исроилнинг юзлаб жанговар ядровий калакчалари  ва унинг НПТга аъзо эмаслиги минтақадаги тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликка энг катта таҳдид эканлигини унутмасликларини маслаҳат берди.

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши бош котиби Наиф Фаллоҳ Муборак ал-Ҳижраф чоршанба куни бу кенгашга аъзо давлатларнинг Ядровий музокараларда иштирок этиши зарурлигини таъкидлаб, АҚШ, Россия, Хитой, Франция,  Британия ва Германия Ташқи ишлар вазирларига ёзган мактубида минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши муҳим рол ӯйнашини иддао қилди. Ал-Ҳижрафнинг фикрича, Венадаги ҳозирги музокараларда нафақат Эрон ядро дастури, балки минтақадаги беқарорлик омили бўлган Эроннинг хатти-ҳаракатлари,  жумладан баллистик ракеталар ва дронларга ҳам эътибор қаратиш керак.