апрел 19, 2021 15:26 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Венада Эрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай музокара олиб борилмаган

Венада Эрон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри ёки билвосита ҳеч қандай мулоқот ӯтказилмайди, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Саид Хатибзода  душанба куни ўтказилган ҳафталик матбуот анжуманида Иранпресс янгиликлар агентлигининг АҚШ президенти Жо Байденнинг Венадаги Эрон-АҚШ билвосита музокаралари ҳақидаги иддаоси ҳақидаги саволига жавобан деди: Венада бўлиб ўтаётган воқеалар - бу Баржомга оид Қушма комиссия  доирасидаги музокаралардир.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Қўшма Штатлар Эроннинг барча ҳаракатлари Ядровий келишув доирасида амалга оширилганлигини бошқалардан кўра яхшироқ билишини ва бу ҳаракатлар фақат АҚШ Эронга қарши барча санкцияларини бекор қилганидан кейин ҳамда бу нарсанинг ҳақиқийлиги ӯз тасдиғини топгач, тӯхтатилади.

Эрон дипломатик корпуси вакили санксияларни бекор қилувчи ишчи гуруҳ ҳақида  деди: "Муҳими шундаки, Эрон   Ядровий келишувга оид Қӯшма комиссия доирасида ўз позицияларини тизим мезонларига мувофиқ равишда баён айлаган. Агар Қўшма Штатлар Доналд Трампнинг муваффақиятсиз меросидан воз кечишга ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга қарор қилса, музокараларнинг илгарига силжиши осонроқ кечарди".

Натанз ядровий мажмуасида  террористик ҳодисани содир этган шахсни аниқлаш ва уни таъқиб қилиш тўғрисида Хатибзода қуйидагича  баёнот берди: Натанздаги  террорчилик ҳодисасининг хавфсизлиги ва жосуслик  жиҳатлари тўғрисида тегишли  муассасалар  изоҳ беришлари керак. Ушбу ҳодиса аниқ ядровий терроризмдир ва Эрон унинг барча жиҳатларини текширишни давом эттиради.

Ёрлиқ