Ироқчи: Биз музокараларнинг емирилишига йўл қўймаймиз
Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий муовини деди: биз ҳеч кимнинг музокараларни чӯзиш билан уни зерикарли қилиши ёхуд емиришига йўл қўймаймиз.
ИРНА хабарига кўра, Саййид Аббос Ироқчи сешанба куни кечқурун Ядровий келишув Қўшма комиссияси йиғилиши тугаганидан кейин "бизнинг ҳаракатларимиз барча санксияларни бекор қилиш учун Қўшма Штатлар кўриши керак бўлган чора-тадбирлар мажмуини амалга оширишга қаратилган. Санксияларнинг бекор қилингани ҳақиқат эканлиги текширилиши керак, кейинги босқичда Эрон амалий чоралар кӯришга киришади"--деди.
Ироқчи қўшимча қилди: "Биз Теҳроннинг кўрсатмаларига биноан музокараларни давом эттирамиз ва мамлакатимиз манфаатлари таъминлангунча бу йўналишда қадам ташлаймиз".
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари таъкидлади: "Баржомга оид Қўшма комиссиянинг барча аъзолари натижаларга эришишдан манфаатдор ва уларнинг ҳаракатлари Ядровий келишувни қайта тиклашга ва уни тўлиқ амалга оширишга олиб келадиган ечимларни излашга қаратилган".
"Босқичма-босқич жараён узоқ вақтдан бери четга суриб қўйилган ва музокаралар якуний босқичга ёки якуний ҳаракатларга қаратилган",-- деди у.-- Текшириш жараёнида Қўшма Штатлар қайси санада ва қандай қилиб Ядровий келишувга қайтиши аниқлангач, Эрон кейинчалик бу ишни амалга оширади".
Эроннинг Халқаро Атом Энергияси Агентлиги билан ўтказган техник учрашуви тўғрисида Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари тушунтириш берди: "Биз Агентлик билан нормал ва табиий йўлдан борамиз; Ҳозир мавжуд бўлган келишмовчиликлар сиёсий бўлмаган, конструктив муҳитда бартараф этилади, деган умиддамиз.