апрел 23, 2021 15:47 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 380 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 68 минг 746 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 22 минг 904 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 минг 423 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 358 минг 809 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 850 минг 791 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

 

 

Ёрлиқ