Эрон ва Қирғизистон ўртасида тўғридан-тўғри парвозлар тикланади
Эрон ва Қирғизистон ўртасида тўғридан-тўғри парвозлар яқин орада икки мамлакат расмийларининг келишуви билан тикланади.
ИРНА-нинг шанба куни хабар беришича, Эроннинг Қирғизистондаги элчиси Саид Харрозий Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Айбек Ортиқбоев билан учрашиб, Теҳрон ва Бишкек ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни тиклаш масаласини муҳокама қилди.
Аввалроқ Кеш Аир бош директори Фарзона Шарафбофи Теҳрондан Қозоғистоннинг Олмаота, Қирғизистоннинг Бишкек, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳарларига парвозлар шу йил бошидан бошланади, деб айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё шаҳарлари карантин шароитида бӯлганлиги туфайли соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмаларга амал қилган ҳолда биз Теҳрондан ушбу шаҳарларга ойда бир рейсни амалга оширдик ва чекланган имкониятларимиз билан ушбу рейслар келажакда ҳар йигирма кунда амалга оширилади, дея умид қиламиз.
Апрел ойи бошида Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Бишкекка ташрифи чоғида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ташқи ишлар вазири билан учрашиб, томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилишган эди.