Зариф Ироқ Бош вазири билан учрашди
(last modified Tue, 27 Apr 2021 05:04:27 GMT )
апрел 27, 2021 10:04 Asia/Tashkent
  • Зариф Ироқ Бош вазири билан учрашди

Ироқ расмийлари билан икки томонни қизиқтирган масалаларда маслаҳатлашиш учун Бағдодга келган Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни тушдан кейин Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий билан учрашди.

Учрашувда Зариф Эрон Ислом Жумҳурияти билан боғлиқ икки томонлама ва минтақавий муносабатларни мустаҳкамлашда  Ироқ Бош вазирининг сай ҳаракатларини юқори баҳолаган ҳолда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг 4 + 1 мамлакатлари билан музокараларидаги сўнгги ӯзгаришларни шарҳлади ҳамда Ироқнинг   Американинг  бир томонлама золимларча санкцияларини бекор қилиши ва Баржомни қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув чоғида Эрон Ташқи ишлар вазири компаниялар ўртасидаги муносабатлар ва мамлакатимиз иқтисодий, тижорат, транспорт ва техник муҳандислик соҳасидаги айрим масалалар ва молиявий масалаларга ҳам тўхталиб ўтди ва уларни ҳал қилишда ёрдам сўради.

Ироқнинг Эронга муносабати нафақат қўшничилик нуқтаи назаридан, балки Эрон Ироқнинг стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлаб, Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий ҳам Эроннинг ИШИДга қарши урушда Ироқни қўллаб-қувватлашига ишора қилиб, қўшимча қилди: "Эроннинг бу хизматлари тарихда ҳеч қачон унутилмайди. "

Ироқ Вакиллар Палатаси Спикери Муҳаммад Ал-Ҳалбуси ҳам Бағдодда Эрон Ташқи ишлар вазири билан учрашиб, икки томонлама муносабатларни  ва икки қўшни давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, минтақадаги ва халқаро миқёсдаги ўзгаришларни муҳокама қилди.