Воизий: Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг йиғилишида жуда яхши қадамлар қуйилди
-
Воизий: Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг йиғилишида жуда яхши қадамлар қуйилди
Эрон президенти девони раиси ҳозирга қадар Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг йиғилишида жуда яхши қадамлар қуйилди,-деб айтди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон президенти девонини раиси Маҳмуд Воизий бугун пайшанба куни Вена музокараларининг мураккаб эканини баён этиш зимнида, ҳозирга қадар ижро этилган ишлар умид бахш этади ва ҳозиргача жуда яхши қадамлар қуйилди,-деб қўшимча қилди.
Виоизий Америка ва сионистик режим ичкарисидаги экстремистлар ушбу музокараларни муваффақиятсизликка учратиш ва унинг натижа бермаслиги учун ҳаракат қилишмоқда ва минтақадаги айрим мамлакатлар ҳам бунга ўхшаш сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Аммо музокаралар тезроқ самара бериши учун биз ўзимиз ҳаракат қилишимиз керак,-дея изоҳлади.
Эрон президенти девонининг раиси санкцияларни иложи борича тезроқ бекор қилиш барчанинг манфаатида эканини таъкидлаб, албатта бу шошилишимиз керак маъносини англатмайди ва Эрон ҳукуматининг сиёсати Вена музокараларида шошилмаймиз ва имкониятнларни беҳуда сарфламаймиз деган маъносини англатади,-деб қўшимча қилди.
Баржом ядровий келишувининг қўшма комиссияси музокараларининг учинчи босқичи ушбу ҳафтанинг сешанба куни Венада бошланди ва йиғилиш иштирокчилари музокаралар жараёнини тезлаштириш зарурлигини таъкидладилар.