ЖЧ-2018 саралаши. Эрон-Ўзбекистон 1:0
-
ЖЧ-2018 саралаши. Эрон-Ўзбекистон 1:0
Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушиб, ўзининг ушбу босқичдаги илк мағлубиятини қабул қилишига тўғри келди.
6 октябрь куни Тошкент вақти билан 18:00 да Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши учрашуви «Бунёдкор» стадионида старт олди.
Эрон телерадиокомпанияси абарига кўра, 2018 чи йили Россияда ўтказилиши кутилаётган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида бугун Тошкент вақти билан соат 18:00 да Ўзбекистон ва ва Эрон терма жамоларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу беллашувда Эрон терма жамоаси 1:0 ҳисоби билан Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этди.
Кун.уз сайтига кўра, учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Жалол Ҳусайний томонидан киритилди.
Биринчи бўлим якунига яқин ушбу ўйинда жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган Сервер Жепаров жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Александр Гейнрих эгаллади. Унинг майдонга тушиши жамоанинг ҳужумдаги фаоллигини оширган бўлсада, у ва жамоадошлари уринишлари самара бермади.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони ушбу ўйиндан кейин ҳам олтиталигича қолди. Эрон етти очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳнинг бошқа учрашувларида Жанубий Корея Қатарни 3:2, Сурия эса сафарда Хитойни 1:0 ҳисобларида мағлуб этишди. Жанубий Корея гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
Ўзбекистон – Эрон – 0:1Гол: Жалол Ҳуссайни 26, - 0:1Ўзбекистон - 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 38), 10.Сардор Рашидов (17.Жалолиддин Машарипов, 62), 11.Игорь Сергеев (4.Марат Бикмаев, 72), 18.Отабек Шукуров, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.Эрон - 12.Алиризо Беиранванд, 3.Эҳсон Хожсафи, 4.Жалол Ҳуссайни, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Масъуд Шожаи (14.Андраник Теймуриан, 83), 8.Муртазо Пуралиганжи, 11.Воҳид Амири, 16.Ризо Ғучаннажод (20.Сардор Азмун, 63), 17.Меҳди Тареми (18.Алиризо Жаҳонбаҳш, 75), 23.Рамин Ризоиан.