Қолибоф Халқаро ҳамжамиятни сионистик режим жиноятларини кўриб сукут сақлаётганини танқид қилди
(last modified Wed, 19 May 2021 09:03:27 GMT )
май 19, 2021 14:03 Asia/Tashkent
  • Қолибоф Халқаро ҳамжамиятни сионистик режим жиноятларини кўриб сукут сақлаётганини танқид қилди
    Қолибоф Халқаро ҳамжамиятни сионистик режим жиноятларини кўриб сукут сақлаётганини танқид қилди

Эрон парламенти раиси Халқаро ҳамжамият, инсонпарварлик ташкилотлар ва БМТнинг Фаластин халқига қарши сионистларнинг ваҳшийликлари ва жиноятларига нисбатан сукут сақлаётганини танқид қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  исломий мамлакат парламентлари раислари биан телефон орқали суҳбатлари давомда  бугун Қувейт парламент раиси Марзуқ Али Ал-Ғоним билан суҳбатда  босқични  сионистларнинг жиноятлари хусусан бу режимнинг Фаластин ва Ғазодаги жиноятлари хусусида музокара қилди.

Муҳаммадбоқир Қолибоф телефон орқали ушбу суҳбатда  АҚШ ҳимоятлари ва кўмаги соясида  сионистик режининг ваҳшийликлари ва юзсизликга ишора қилиб, бугунги кунда ислом давлатларининг умумий ғам ва қайғуси Фаластинда аёллар ва болаларни қурбон бўлишидир деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида  ислом оламининг ушбу қисмида инсониятга қарши энг оғир ва аламали жиноятлар содир этилаётга бир пайтда халқаро ҳамжамият, инсонпарварлик ташкилотлар ва БМТ сукут сақлаётгани ҳайратланарлидир деб қўшимча қилди.

Қолибоф шунингдек ислом дунёси мусулмонларнинг  зулм қилиниши ва қатлиоми олдида сукут сақланишига тоқат қилмайди ва дунёдаги барча мусулмонлар учун ушбу саратон бези яъне сионистик режимни йўқ қилиш йўлидаги кўпроқ ҳаракат қилиши зарурий ҳисобланади деб таъкидлади.

Телефон орқали бу суҳбатда Қувейт парламенти спикери Марзуқ Ал-Ғоним ҳам Ғазо бўлгаси ва Фаластиндаги сўнгги воқеаларни ушбу минтақа мусулмонларига  қарши жиноят сифатида баҳолаб, сионистларнинг зулми ва  босқинчилигига қраши барча мусулмон давлатларининг бирлигини сақлаш диний, исломий ва ахлоқий мажбурият эканлигини эслатиб ўтди.