май 20, 2021 11:13 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: Вена музокараларида яхши ютуқларга эришилган
    Ироқчи: Вена музокараларида яхши ютуқларга эришилган

Эрон ТИВ-и ўринбосари кеча Венеда Баржом-Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси қўшма комиссияси йиғилишининг якнуланганидан кейин музокараларда янги юутуқларга эришилганини хабар қилди.

Сайид Аббос Ироқчи шунингдек  шартноманинг асослари ва тузилиши аниқ, аммо баъзи муҳим масалалар зиддиятли бўлиб қолмоқда ва улар ҳақида келишувга эришилмади шунинг учун делегациялар бир неча кун дам олишга ва маслаҳатлашиш учун пойтахтларига қайтишга қарор қилишган дея изоҳлади.

Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари  томонлар музокаралар жараёнида  икки йўналиш бўйича - санкцияларни бекор қилиш ва ядровий мавзуларда иш олиб бораётганини таъкидлаб, Эроннинг позицияси аниқдир. АҚШ биринчи навбатда барча санкцияларни бекор қилиши керак. Эрон эса АҚШ санкцияларини бекорт қилинганлигини текширганидан кейингина ўз мажбуриятларига қайтади деб қўшимча қилди.

Ироқчи ўз сўзларида  музокараларнинг навбатдаги раунд келаси ҳафта Венада қайта бошланиши ҳақида хабар қилиб, музокаралар келаси ҳафта янада яхши бурилиш бўлишига умид қилинмоқда деб айтди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ собиқ презинденти Дональд Трамп  президентлиги даврида Вашингтон Эрон халқига максимал босим ўказиш мақсадида бир томонлама иқтисодий терроризм ҳаракатларини бошлаганди.

Эрон давлати шунингдек  АҚШ оғзаки ёки коғозда эмас, балки амалда барча санкцияларни бекор қилганида ва Эрон томонидан санкциялар бекор қилингани тақсдиқлангани ортидан ўз мажбуриятларига қайтишини таъкидламоқда.

 

Ёрлиқ