Эрон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу беришди
Эрон Ислом жумҳурияти Қишлоқ хўжалиги вазири ва Россия Қишлоқ хўжалиги вазири икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш лозимлигини таъкидладилар.
Эрон телерадио компаниясининг хабар беришича, пайшанба куни Москвада Эрон Ислом жумҳурияти Қишлоқ хўжалиги вазири Кoзим Ховозий Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар Теҳрон ва Москва ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини айирбошлаш, илмий-тадқиқот фаолияти ва ҳамкорлик инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун қўшма имкониятлар ва тажрибадан фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Музокаралар бошида Россия Қишлоқ хўжалиги вазири икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дон ва оқсил маҳсулотлари соҳасидаги умумий эҳтиёжларини таъкидлади: ҳамкорлик жараёнини жадаллаштириш учун Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лицензияга эга бўлган Эрон компанияларини тавсия қилиш ва қишлоқ хўжалигининг кичик тармоқларида қўшма фаолият соҳасини бошлаш керак.
Эроннинг Қишлоқ хўжалиги вазири Кoзим Ховозий ушбу учрашувда икки мамлакат олий раҳбарларининг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга қаратилган иродасига ишора қилиб, деди: Иккала мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида катта имконият ва салоҳиятлар мавжуд. Улардан тўғри фойдаланилса, мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги ва илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликда катта сакрашга гувоҳ бўлиш мумкин.