июн 10, 2021 14:48 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон ва Россия муносабатлари ривожланиб бормоқда
    Руҳоний: Эрон ва Россия муносабатлари ривожланиб бормоқда

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Москва давлатлари ўртасидаги муносабатлар турли соҳаларда, ривожланганини айтиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон президени Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида,  Эрон ва Россия мамлакатлари ўртасида жуда яқин алоқалар мавжуд ва Ислом Инқилоби ғалаба қозонганидан кейин Россия билан доимо яхши  муносабатда бўлдик, аммо бу 8 йил ичида муносабатлар турли соҳаларда ривожланди деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек, Россия ҳукумати ва бу мамлакат президенти Владимир Путинга Теҳрон билан Москванинг барча ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдираман деб айтди.

Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида, биз  Россия  билан Сурия масаласида жуда муҳим ҳамкорлик қилдик, Озарбойжон республикаси ва Кавказ мавзусида 3 томонлама ҳамкорликда бўлдик ва Евроосиё Иттифоқи масаласида Россия ва бошқа аъзо давлатлар билан жуда яхши алоқаларга эгамиз деб қўшимча қилди.

Эрон президенти иккита  атом элекр станциянинг қурилишини бошлангани Россия билан ҳамкорликларни кенгайиб бораётганининг нишонаси эканлигига ишора қилиб,  биз Россия билан ҳарбий масалаларда, хусусан мудофаа соҳасида яхши ҳамкорликдамиз, бу Россиядан "S-300" мудофаа тизими келганидан кейин бу соҳадаги алоқалар аввалига қараганда анча кенглашди деб эълон этди.

Руҳоний ўз сўзларида, Эроннинг Вена шаҳрида Биргаликдаги ҳаракат режимини қайта тиклаш учун Россия билан олиб борган саъй -ҳаракатлари ана шу ҳамкорликка киради ва Россия Эрон учун жуда муҳим қўшнидир ва муносабатлар икки халқ, минтақа ва дунгё манфаатларига жавоб беради деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ