июн 14, 2021 12:58 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон қуролли кучларининг қудрати превентив позициясидадир
    Руҳоний: Эрон қуролли кучларининг қудрати превентив позициясидадир

Эрон ислом республикаси президенти, Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг кучи фақат превентив позиция ҳамда душманга қарши қаттиқ тура олишга қаратилган. Эрон ўзи ва ўз қўшнилари учун минтақа хавфсизлигини кафолатловчидир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  мамлакат мудофаа вазирлиги миллий лойиҳаларидан фойдаланиш маросимида сўзлаган нутқида, ўтган 8 йил давомида Эроннинг ҳаво ҳужумларига қарши системаси ҳар қачондан ҳам юқоридир деб изоҳади.

Эрон президенти Эрон қуролли кучларнинг қудрати бутунлай превентив мақсадга қаратилган  ва Эрон давлати ва қуролли кучлари ҳеч қачон  ҳеч бир мамлакатга бостириб кириш ва ҳужум қилиш ниятида эмас деб эълон қилди.

Эрон президенти, биз қўшниларимзга жуда аниқ эълон қиламизки, бизнинг қуролли кучларимиз кучи сизларни қўллаб -қувватлайди ва ҳимоя қилади ва сизга қарши эмас.Форс кўрфази ва Уммон денгизида кучли денгиз флотимиз ҳар доим Форс Кўрфази ва Уммон денгизи ва Ҳинд океанидаги Қизил денгиз ва бошқа минтақлараги  асосий йўлларни ҳимоя қилади деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  Эрон армияси минтақадаги  мамлакатларнинг мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қилади. Дунё аҳли террорчиларнинг Ироқ, Сурия ва Яманга ва бошқа жойларда ҳукуматга эришишга уринганида бу давлатлар ҳукуматларининг хоҳиши асосида Эрон мамлакати бу мамлакатларнинг  қонуний давлатларни ҳимоя қилиб террорчиларга қарши кураш олиб боргани ва террорчиларни бу ҳудудларда нобуд этишига гувоҳ бўлишган деб таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ