Ҳасан Руҳоний: Имом Ҳусайн (а) барча дунё аҳли учун намунадир
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, мусулмонларнинг ва ҳатто бошқа дин вакилларининг кўпчилигининг муҳим боғлиқлиги ва алоқаси Або Абдуллоҳ Ҳусайн (а)нинг азадорлик кунлари билан чамбарчас боғлиқдир
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, мусулмонларнинг ва ҳатто бошқа дин вакилларининг кўпчилигининг муҳим боғлиқлиги ва алоқаси Або Абдуллоҳ Ҳусайн (а)нинг азадорлик кунлари билан чамбарчас боғлиқдир. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Малайзия пойтахти Куалалампур шаҳрида Малайзияда истиқомат қиладиган эронликлар жамияти билан учрашганида шундай айтдики, жаҳон шиаларининг учинчи имоми бўлмиш Ҳазрати Имом Ҳусайн (а) нафақат Эрон халқи учун буюк намуна бўлади, балки дунёнинг барча озод инсонлари учун намуна ҳисобланади. Ҳасан Руҳонийнинг айтишича, Эрон миллати исломий инқилобда ва мажбурий жангда Имом Ҳусайн (а) номининг баракаси билан ва Ошуро маданияти туфайли катта қудратлар устидан ғалаба қозонди. Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Эронликларнинг иймон эътиқоди ва завқ шавқи ҳамда ғайрати Ошуро маданиятидан олинган бўлиб, шу хислатлар боис Эрон миллати ғалаба қоғонди ва бугун ҳам ўша маданият билан муамммоларни четлаб ўтмоқда. Шунингдек, Эрон президенти Ҳасан руҳоний Ислом дунёсининг бугунги эҳтиёжларини бирликда, ҳамжиҳатликда, исломий ахлоқда, Ислом пайғамбарининг сирайталарига эргашишда ҳамда Қуръони карим оятларини тўғри англаб олишда деб билди.