Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Швейцария инсонпарварлик агентлиги раиси билан учрашди
Эрон ташқи ишлар вазирининг араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари шундай айтдики, сиёсий ҳолатга ва терроризмга қарши кураш масаласига эътибор қаратмасдан туриб, Сурия бўҳронини ҳал этиш учун ҳозирги саъй-ҳаракатлар қатъий натижа бермайди
Эрон ташқи ишлар вазирининг араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари шундай айтдики, сиёсий ҳолатга ва терроризмга қарши кураш масаласига эътибор қаратмасдан туриб, Сурия бўҳронини ҳал этиш учун ҳозирги саъй-ҳаракатлар қатъий натижа бермайди. Эрон ташқи ишлар вазирининг араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари Содеқий Ҳусайн Жоберий Ансорий жума куни Швейцария инсонпарварлик агентлиги раиси ва ташқи ишлар вазири Амонуэл Бислер билан учрашганида минтақа бўҳронидаги инсоний ўлчовга эътибор қаратишни муҳим деб билди ва Сурия бўҳронида инсоний жиҳатлар аҳамият қаратишга ишора қилиб Эрон ва Швейцария ушбу соҳадаги ҳамкорликларининг изчил давом этишини таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сурия ва Ямандаги инсоний бўҳронни минтақа ва жаҳоннинг биринчи галдаги устувор йўналиши деб айтди ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, афсуски ушбу бўҳронлардаги инсоний масалалар сиёсий нуқтаи назар билан қаралади. Шунингдек Жоберий Ансорий Ямандаги инсоний вазиятнинг ўта ваҳимали тус олганига ишора қилиб, Яман халқига инсонпарварлик юкларини жўнатиш шароитини енгиллаштириш учун Швейцариянинг ўз саъй-ҳаракатларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.