Руҳоний: АҚШ террорчилари Эроннинг банк фаолиятларига тўсиқлар яратганини тан олишди
Эрон президенти ўз сўзларида, АҚШ террорчилари ҳам фуқароларимиз ва банк фаолиятларимиз йўлига тўсиқ яратганини эътироф этишди деб айтди.
Эрон телдерадиокомпанясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Арас эркин зоннасининг саноат ва инфратузилма лойиҳаларнини эксплуатация қилиш маросимида, Ҳазрат Имом Ризо /а/ туғилган кунини табриклар экан, Эрон халқи минтақа тарихида мислсиз бўлган иқтисодий бир урушдан келиб чиққан барча ранж, азоб уқубатлар ва муаммоларни бошдан кечирди ва уларга қарши тура олди. Бу иқтисодий урушда Оқ уй золимлари 3 ярим йил Эронни қамал қилишди ва бошқалар ҳам Оқ уйдан қўрқиб уни қўллаб- қувватлашди деб изоҳлади.
АҚШ Молия вазирлиги расмийлари 3 кун олдин биз Эронга коронавирус вакцинаси бўйича санкцияларни эртадан бошлаб бекор қилишга тайёрмиз деб иддао қилишди. Яъне бу террорчилар халқимиз ва банк фаолиятларимизнинг йўлига тўсиқ яратганини тан олишди ва энди эса АҚШда янги давлатнинг иш бошлашидан ойлар ўтиб санкцияларни бекор қилишдан сўз очишмоқда. Улар ҳатто фақат ниқоб ва корона вакцинаси учун бўлса банк масалаларига ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтишмоқда ва шунда улар ҳозирда бизга ниқоб керак эмаслигини яхши билишади ва биз вакциналар ишлаб чиқара бошлаганимиздан яхши огоҳ бўлган пайтда иддаолар қилишмоқда деб эълон қилди, Ҳасан Руҳоний.