Имом Ризо /а/ валодат кунлари муборак бўлсин!
Бугунсешанба ҳижрий қамарий 1442- чи йили, зийқаъда ойининг 11 чиси, милодий ҳисоб билан 2021 -чи йил июнь ойининг 22- чи куни, ислом азиз пайғамбари буюк невараларидан бири ҳамда, дунё шиаларининг 8 -чи мимои Ҳазрат Ризо /а/ валодат кунларига тўғри келди.
Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 -чи йили Мадинаи Мунаввара шаҳрида дунёга келганлар.
Уша замонда имом Ризо /а/ нинг азамати ва буюклиги барчага маъум эди, ҳар бир жойда, ҳошимийлар, алавийлар ва фотимийлар борасида сўз кетганида, ул зотни шижоат ва қадосат ҳамда буюкулик хонадонининг ёрқин мисоли деб айтишарди.
Шиа мусулмонларининг 8 чи имомининг фазилатларидан бошқа бири олим ва аллома бўлишгани эди ваҳатто ул ўз зот замонасининг даҳоси ва етук алломаси эдилар.
Ул ҳазратнинг оталари еттинчи Имом Мусо бин Жаъфар (а) ва оналари Нажма эдилар.Имом Ризо (а) ўттиз беш ёшда эканликларида имомат ва раҳбарлик масъулиятини зиммаларига оладилар.Ул ҳазратнинг яшаш даврлари аббосийлар халифаларининг ҳукмронлиги билан тўғри келган ва ушбу халифалар томонидан Имомга кўплаб азоб ва уқубатлар берилган.
Аббосийлар халифаларидан бири Маъмун Имом Ризо (а)ни эллик беш ёшда эканликларида шаҳодатга етказган.Маъсум имомлардан фақат Имом Ризо (а) нинг малакутий ва пок мақбаралари Эронда жойлашган.Ул ҳазратнинг пок ҳарамлари бутун Эронда маъсум имомлар алайҳимассаломнинг издошлари ва мафтунларининг ибодатгоҳларига айланган.