Эрон давлати сионистик режимни Сурияга қарши аргессив ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
-
Эрон давлати сионистик режимни Сурияга қарши аргессив ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
Эроннинг БМТдаги доимий вакили сионистик режимнинг Сурияга қарши агрессив ҳаракатлари ва Суряида террорчи гуруҳларнинг борлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БМТдаги Эрон ислом республикасининг вакили Мажид Тахтравончи Яқин Шарқ ва Сурия мавзусида ўтказилган БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида Суриянинг нобарқарор вазияти, сионистик режимнинг бу мамлакатга қарши тажовузкорлик ҳаракатларини давом этиши ҳамда бу мамлакатда террорчила, чет эл кучлари, сепаратистик гуруҳларнинг борлигига тўхталиб, ушбу вазиятнинг минтақавий хавфсизлик ва бақарорликка ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликига таъсири ҳақида огоҳлантирди.
Тахтравончи, Сурияни қайта қуриш жараёнига ҳам ишора қилиб, Сурияни қайта қуриш масаласини конституцион қўмитаси ва бунга ўхшаш ишлар асосида қочқинларни қайтаришга боғлаш бу мамлакат халқ мусибатларини узайтиришга сабаб бўлади дея изоҳлади.
Тахтравнчи шунингдек Сурия инқирози тинчлик йўли, халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида мамлакатниг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қлиш ва уларнинг ички ва ташқи ишларига аралашмасдан ҳал қилиш керак деб таъкидлади.