Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 137 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 84 минг нафар 264 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 748 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 204 минг 557 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 876 мингу 828 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача дунёда 182 миллион инсонлар коронавиурсга мубтало бўлган ва улардан 3 миллион 954 нафари вафот этган.