Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 09 Jul 2021 11:40:26 GMT )
июл 09, 2021 16:40 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 146 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 85 минг нафар 543 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 16 минг 596 нафар янги касалланганлар аниқландиким, улардан 1минг 759 нафари касалхоналарга ётқизилди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 344 минг 122 кишига етди.

Эрон ССВнинг маълумотларига кўра, афсуски сўнгги 24 соат ичида Ковид-19 билан касалланган 146та бемор вафот этди ва ушбу касал қурбонларининг умумий сони 85 минг 543 кишига етди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 995  мингу 195 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Ёрлиқ