Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 16 Jul 2021 12:07:10 GMT )
июл 16, 2021 17:07 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 199 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 86 минг нафар 791 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 21 минг 885 нафар янги касалланганлар аниқланди. ва Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 485  мингу 940 нафарга етди.

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 101 минг 618 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.

Расмий маълумотларга асосан бугунги кунда дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 189 миллионга етган ва ҳозўиргача 4 миллион 84 минг киши вафот этган.

 

Ёрлиқ