июл 19, 2021 13:06 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Эрон ТИВ раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва Афғонистон масалаларини муҳокама қилишди
    Хитой ва Эрон ТИВ раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва Афғонистон масалаларини муҳокама қилишди

Хитой ТИВ раҳбари эронлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатларида икки томонлама алоқларани кенгайтириш ва Афғоинстон мавзуси юзадан фикр алмашдилар.

Хитой халқаро радиосининг хабар қилишича, бугун бу мамлакат ТИВ раҳбари Ванг Вей Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф билан телефон орқали суҳбаларида,  Пекин давлати  Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Теҳрон давлатининг сўнгги 8 йил ичида Хитой ва Эрон муносабатларига қўшган ижобий ҳиссасини юқори баҳолайди деб таъкидлади.

Хитой ТИВ раҳбари,  Пекин давлати шунингдек, Эронда янги сайланган президент Сайид Иброҳим Раисий билан ҳам  икки томонлама ҳамкорликларини мустаҳкамлаш орқали Эрон ва Хитойнинг ўзаро ишонч ва бир бирини ҳимоя қилишга асосланган алоқаларини давом эттириши, шунингдек  ҳамкорлик ва дўстлик алмашинувини кенгайтиришдан ташқари  бир ёқлама сиёсатлар ва зўравонликларга қарши қўшма ҳаракатлар, кўп ёқлама сиёсатларни ривожлантириш,  халқаро адолат ва инсоф доирасида амал қилиш ва  ривожланиш ҳолидаги мамалкатлар ва  қўшма манфаатларини кўпроқ ҳимоя қилиш йўналишини олқишлайди деб эълон қилди.

Хитой ТИВ раҳбари Ванг Вей Эроннинг Пекин сиёсатларини қўллаб-қувватлашишини олқишлаб,  Пекин давлати ҳам  Эроннинг суверенитети ва миллий қадр-қийматини сақлаб қолиши ва қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ҳам телефон орқали бу суҳбатда  Теҳрон давлати  Хитой билан алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади ва бундай алоқалар  Эронда янги давлатни иш бошлаши билан олдингидангда чуқурлашишига ишонади деб айтди.

Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари  шунингдек турли мавзулар жумладан Афғонистондаги ҳозирги вазиятни ҳам муҳокама қилишди.

 

 

Ёрлиқ