апрел 04, 2024 16:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиблари терроризмга қарши кураш масалалари хусусида суҳбатлашдилар
    Эрон ва Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиблари терроризмга қарши кураш масалалари хусусида суҳбатлашдилар

Эрон Ислом республикаси ва Россия Федерацияси Миллий хавфсизлик кенгаши котиблари терроризмга қарши кураш олиб боришни кучайтиришга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Миллий Хавфсизлик  Олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён ва Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби Никоалй Патрушев Қозоғистон пойтахти -Остонан шахрида бўлиб ўтган ШҲТ га аъзо давлатлар Миллий хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасидаги учрашувида, терроризмга қарши биргаликда кураш олиб бориш, ҳамда амалг оширилаётган турли лойиҳалари, жумладан Шимол-жануб коридорини қуришни жадаллаштириш,  Сурия ҳукуматига ушбу мамлакатнинг бутун ҳудудида ўз суверенитетини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун икки давлат миллий Хавфсизлик кенгашлари ёрдами ҳақида ҳам Эрон ва Россияни қизиқтирган бошқа  минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар

Учрашувда, Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Эрон Ислом республикасининг бир қатор маслаҳатчиларини Сурияда сионистлар ҳужумида шаҳид бўлганига тасаллият билдириб Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик биносига уюштирган ҳужумни кескин қоралади .

Бу учрашувда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён ҳам Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу борадаги йиғилиш ўтказишини талаб қилиш ҳаракатини  юқори баҳолади.

Эрон Ислом республикаси миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби шунингдек,  Хитой жамоат хавфсизлиги вазири билан учрашувида,Эрон ва Хитой ўртасида 25 йиллик стратегик ҳужжатни яхшироқ амалга ошириш йўллари юзасидан фикр алмашди.

ХХР жамоат вазири ҳам Эроннинг Дамашқдаги элчинасининг консуллик бўлимига уюштирган терактни қоралаб,   бу ҳаракатни Сурия суверенетини бузиш деб ҳисоблади.

Ёрлиқ