Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Теҳронда Сурия мудофаа вазири билан учрашди
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгаши котиби, Алиакбар Аҳмадиён Теҳронда Сурия мудофаа вазири билан мулоқотида, Сурияга куч бериш минтақа хавфсизлиги ва барқарорлиги учун муҳим ва манфаатли эканлигини билдирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби Олий раҳбарининг вакили ва Эрон Ислом Республикаси Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён бугун Теҳронда Сурия мамлакати мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос билан учрашувида, Ислом Инқилоби ғалабасидан кейин Эрон ва Сурия ўртасида бошланган мустаҳкам алоқаларга эътибор бериб, қирғинчи сионистик режим ва террорчи гуруҳларга қарши қаршилик кўрсатиш ўқи аъзоси сифатида Сурия халқи ва ҳукуматининг қаршилик кўрсатишини олқишлади.
Эрон Ислом Инқилоби Олий раҳнамосининг вакили ҳам бўлмиш Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгаши котиби Эрон ва Сурия ўртасидаги турли соҳалардаги иқтисодий ҳамкорликни эслатиб, икки давлат ўртасидаги муносбатлар барча йўналишларда хусусан иқтисодий тармоқларда кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Сурия мамлакати Мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос ҳам бу учрашувда Дамашқ ва Теҳрон ҳукуматлари ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама ривожланиб бораётганига тўхталиб такфирчи террорчилари ИШИДга қарши кураш йилларда Эрон Ислом республикаси ҳукумати ва халқининг Сурияни қўллаб-қувватлаганидан миннатдор эканини билдириб икки давлат ўртасидаги муносабатлар Эрон Ислом Инқилоби ғадлабасининг бошида шаклланган ва ҳозир ҳам давом этмоқда деб маълум қилди.
Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос ҳам бу учрашувда, Ғазодаги ўзгаришларга ишора қилиб, бу ўзгаришлар барчага геноцидчи сиоинстик режиминг мағлубиятини кўрсатишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Сурия билан стратегик ҳамкорликка эга ва Теҳроннинг Сурия инқирози даврида бу давлатнинг қоунуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, турли террорчи гуруҳларга қарши кураш жаарёнида Асад ҳукуматига ёрдам бергани унинг яққол далилидир.
ИШИД террорчи гуруҳи мағлубиятга учрагач ҳозирда Эрон ва Сурия ўртаисдаги муносабатлар кенгайиб, янада ривожланган ва буларнинг барча соҳаларда янада мустаҳкамлаш учун аниқ истиқболлар ҳам мавжуд.