Исломий Инқилоб муаззам раҳбари; маъуллар Хузистон мушкулотини жиддий ҳал қилишлари керак
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари нодавлат ва давлат ташкилотлари масъулларига Эроннинг жануб-ғарбий қисмида жойлашган Хузистон вилояти аҳолиси мауаммолари ва мушкулотлари билан жиддий шуғулланишни буюрдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун жума куни "Ков Эрон Баракат" ваксинасининг иккинчи дозаси билан эмланганларидан сўнг, Хузистон аҳолиси мушкулотларига ишора этиб, сўнгги кунларда ҳақиқатан ҳам аламли ташвишлардан бири бу Хузистон суви ва одамларнинг муаммолари эди,-деб айтдилар.
Ул ҳазрат вилоятнинг маркази бўлган Хузистондаги сув ва Аҳвоздаги канализация билан боғлиқ бир неча аввалги тавсиялар бажарилмаганидан афсусланиб, агар бу тавсиялар ўз вақтида эътиборга олганида, ҳозирги вазъият вужудга келмаган бўларди ва Хузистоннинг содиқ аҳолисини вилоятдаги барча табиий иншоотлар, истеъдодлар ва корхоналарга қарамай норози ва хафа қилмаган бўларди,-дея таъкидладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари одамлар ўзларининг қайғуларини билдиришди, аммо ҳеч ким улар устидан шикоят қилиши мумкин эмас, чунки Хузистоннинг уша иссиқ иқлимида сув масаласи кичик масала эмас,-деб эслатиб ўтдилар.
Ул ҳазрат саккиз йиллик муқаддас Мудофаа йилларининг оғир олдинги фронтида Хузистон халқининг садоқатли ва фидокорона иштирокига ишора этиб, бу халқ муаммоларга дуч келмаслиги керак ва агар халқнинг мушкулотлари ўз вақтида кўриб чиқилганида, бу ҳолат вужудга келмасди,-деб айтдилар.
Айни пайтда, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари халққа душманнинг фитналаридан эҳтиёт бўлишни маслаҳат бердилар ва душман ҳамма нарсани инқилобга ва мамлакатга ва халқ манфаатларига қарши ишлатишга интилади, шунинг учун унга баҳона бермаслик учун эҳтиёт бўлиш керак,-деб таъкидладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек тиббиёт ходимларининг коронавирус касаллигига қарши ҳаракатларини, айниқса олимлар ва тадқиқотчиларнинг маҳаллий ваксиналар ишлаб чиқаришдаги сайъ-ҳаракатларни юқори баҳоладилар ва касаллик тарқалишини тўхтатиш учун соғлиқни сақлаш тартиб-қоидаларига риоя қилишни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.